Аҳоли фаровонлиги йўлидаги янгиланишлар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жануб гавҳари саналган қадим Термиз шаҳри бугун замон билан ҳамнафас ўзгариб бормоқда. Бир-биридан баланд бинолар, муҳташам иншоотлар шаҳар кўркига кўрк қўшиш билан бирга, аҳоли турмуш фаровонлигининг юксалишига хизмат қилмоқда.
Термиз шаҳридаги “Фаровон” массивида биргина ўтган 2021 йилнинг ўзида 2 та 7 қаватли, 126 хонадонли ва 5 та 9 қаватли, 564 хонадонли уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди. Натижада, 690 оила янги уй-жойга эга бўлди.
[gallery-6286]
Табиийки, аҳоли сонининг ошиши ҳудудда янги иш жойлари ташкил этиш ва хизмат кўрсатишни ривожлантиришни тақозо этади. Шу боис, янги қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг пастки қаватлари савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилмоқда. Хусусан, 690 та хонадон негизида 57 та савдо ва хизмат кўрсатиш нуқтаси ташкил этилиб, уларнинг ҳар бирида ўртача 5 тадан иш ўрни яратилмоқда.
Бунёдкорлик ишлари жорий йилда ҳам давом этиб, шаҳарнинг “Фаровон” массивида 27 та, “Тупроққўрғон” ва “Саховат” массивларида 38 та кўп қаватли турар-жой бинолари қурилмоқда.
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар.