Аҳоли бандлиги таъминланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида янги “Касаначилик маркази” иш бошлади.
[gallery-16745]
Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан ҳудудда янги иш ўринлари яратиш мақсадида талабгорларга субсидиялар ажратилмоқда. Ана шундай имкониятлар самараси ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 40 ўринга мўлжалланган тикувчилик, пазандачилик ва нон пишириш йўналишларини ўз ичига олган корхона ўз ишини бошлади. Термиз шаҳридаги “Термиз строй тех” МЧЖга Термиз шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ажратилган 100 миллион сўм миқдорида субсидия маблағи ҳисобидан фаолияти йўлга қўйилган мазкур “Касаначилик маркази”да 28 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор фуқаро бандлиги таъминланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА