Агробанк ташаббускор ёшлар билан янги марраларни забт этади
Бугун юртимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг танлаган касби бўйича етук мутахассислар бўлиб етишиши, келгусида уларнинг молия-банк соҳасида фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Бугун юртимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг танлаган касби бўйича етук мутахассислар бўлиб етишиши, келгусида уларнинг молия-банк соҳасида фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
2018 йил 22 ноябрда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган “Тижорат банклари фаолиятидаги тизимли муаммолар ва уларни банк тизими молиявий барқарорлигига ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири” мавзусидаги йиғилишда тижорат банклари олдига бир қатор муҳим топшириқ ва вазифалар белгилаб берилганди.
Шу мақсадда “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан соҳага билимли, шижоатли ва ташаббускор ёшларни ишга жалб этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Агробанк олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт, банк-молия йўналиши бўйича иқтидорли ёшларни ишга жалб этиш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Тошкент Халқаро Вестминстер университети ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида таҳсил олаётган талабалар ўртасида танлов ўтказди.
Мазкур танлов банкнинг мутахассислари иштирокида ташкил этилиб, талабаларнинг молиявий-иқтисодий ва замонавий ахборот технологиялари бўйича олган билим ва кўникмалари синаб кўрилди. Улар орасидан энг иқтидорли 15 нафари саралаб олиниб, ишга қабул қилинди.
Қайд этиш жоизки, эндиликда ёшлар назарий жиҳатдан олган билимларини амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда тажрибали Агробанк ходимлари билан устоз-шогирд анъанаси асосида фаолият олиб боради.
Келгусида ёш мутахассислар нафақат Агробанк тараққиётини янада ривожлантиришга, балки янги ютуқ ва марраларни забт этишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишига ишонамиз.
Сайт: www.agrobank.uz
Телеграм: t.me/AgrobankChannel
Инстаграм: instagram.com/agrobank_uz
Фейсбук: fb.com/agrobankuzbekistan
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида