Афғонистон делегацияси Тошкентга келди
Бугун Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттакий бошчилигидаги делегация мамлакатимизга келди.
Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кутиб олди.

Делегация аъзолари 25-26 июль кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.
ЎзА