Афғон стол тенниси усталари Тошкентда
Мамлакатмиздаги мавжуд йирик спорт иншоотлари халқаро расмий мусобақаларга мезбонлик қилаётганлиги бор гап.
Бунда яратилган замонавий шароитлар туфайли ҳатто кўплаб хориж давлатлари спортнинг бир неча турлари бўйича ўқув-машғулот йиғинларини ҳам юртимизда ташкил этиш истагида бўлаётганлиги ҳам ҳақиқат. Афғон стол тенниси усталарининг айнан шу мақсадда биз томонга ташриф буюргани сўзимизнинг исботи.
Айни кунларда пойтахтимиздаги Ўзбекистон стол тенниси федерацияси базасида Афғонистон стол тенниси терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 12 кун давом этадиган мазкур йиғинда ҳар икки терма жамоа вакиллари жисмоний ҳолатни яхшиловчи, техник ва тактик машғулотлар олиб боришмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғин икки терма жамоа учун келаси йил Токио Олимпиадасига йўлланма берадиган лицензион мусобақага тайёргарликнинг асосий босқичларидан биридир.