Адиблар хиёбони: Мушоира этади давом...
Тадбирда ўзбек аёлининг жамиятдаги ўрни, оиладаги вазифаси, аёлларга хос сабр, ирода, нафосат ва матонат ҳақида гап борди.
Адиблар хиёбонида Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида «Ибо, ҳаё, нафосат – гўзаллигимиз тимсоли» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ўзбек аёлининг жамиятдаги ўрни, оиладаги вазифаси, аёлларга хос сабр, ирода, нафосат ва матонат ҳақида гап борди.
– Бугун замон шиддат билан ривожланмоқда, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Г.Зокирова. – Бунда ўсмир ёшдаги қизларнинг одоб-аҳлоқига алоҳида эътибор қаратмоқ керак. Зулфия опа ўзбек қизларига андоза бўлади. Унинг ибоси, ҳаёси, сабри ва жасорати алоҳида эътиборга лойиқ. Опа адабиётни қадрлаган, касбига ва оиласига садоқатли бўлган. Майда гаплардан йироқ бўлиб, ҳаётнинг енгил жиҳатларига беэътибор яшаган. Шоира табиий гўзаллик тарафдори бўлган.
Тадбир доирасида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, ёш ижодкорлар иштирокида мушоира ташкил этилди.

