Абу-Дабида янги хизмат ишга туширилди
Муқобил жамоат транспорти - шаҳар сув таксиси Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти ҳудудидаги Яс Бой, Яс Maринa ва Aл-Бaндaр туманларини боғлайди, деб хабар бермоқда “Gulf News”.
Ушбу янги хизмат тури йўлга қўйилиши туфайли диққатга сазовор масканлари билан танилган туманлар орасида транспорт алоқаси яхшиланади. Эслатиб ўтамиз, Абу-Дабида метро йўқ. Шунинг учун сайёҳлар шаҳар автобуси ва таксидан фойдаланишига тўғри келади.