7 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-5, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ, Устюртда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу Навоий вилоятининг баъзи туманларида 25-30 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12, Навоий вилояти шимолида кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу Жиззах вилоятининг баъзи туманларида 25-30 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор), туман тушиши кутилмоқда. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Бу кучайиш баъзи туманларда 22-27 метргача тезлашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
6 март куни республикамиз шимоли ва чўл ҳудудларида, 7-8 март кунлари бошқа ҳудудларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида 25-30 метргача тезлашиши кутилмоқда.
7 март куни ва 8 мартга ўтар кечаси республикамиз бўйлаб ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли туманларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади.
Кундузи ҳарорат 7-10 даража иллиққача пасаяди.
6-11 март кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА