65-Халқаро гуллар фестивали арафасида “Менинг ҳиссам” акцияси бўлиб ўтди (+видео)
Наманган вилояти Наманган шаҳрида 65-Халқаро гуллар фестивали арафасида “Гуллар экиш ва гўзаллик яратиш учун менинг ҳиссам” номли акция ташкил этилди.
Мазкур тадбир фестивалга муносиб тайёргарлик кўриш, шаҳар ҳуснига ҳусн қўшиш ҳамда Наманганнинг гуллар шаҳри сифатидаги нуфузини янада ошириш мақсадида ўтказилди.
Акцияда журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ҳокимлик масъуллари фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида шаҳарнинг турли ҳудудларида ранг-баранг гуллар экилиб, яшил майдонларни кенгайтириш ва экологик муҳитни яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мазкур ташаббуснинг асосий мақсадларидан бири — 65-Халқаро гуллар фестивалини юқори савияда ўтказишга ҳисса қўшиш ва фестивални янада кенг тарғиб қилишдан иборат. Шунингдек, Наманганда яратилаётган гўзал манзаралар орқали Гиннес рекордлар китобига кириш учун ҳам ҳаракат олиб борилаётгани қайд этилди.
Иштирокчилар бу каби акциялар нафақат шаҳар кўркини ошириш, балки аҳоли ўртасида табиатга меҳр, экологик маданият ва жамоатчилик бирдамлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Маълумот учун, Наманганда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Халқаро гуллар фестивали нафақат юртимиз, балки хорижий сайёҳларнинг ҳам катта қизиқишига сабаб бўлиб келмоқда.
<iframe width="830" height="467" src="https://www.youtube.com/embed/5LnwL4Wr0f8" title="65-Xalqaro gullar festivali arafasida “Mening hissam” aksiyasi bo`lib o`tdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тоҳир Турсунов, ЎзА