5 та ташаббус - 5 та имконият карвони
Ёшларимизга яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар уларнинг етук инсон бўлиб камолга етишишда катта аҳамиятга эга.
Ёшларимизга яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар уларнинг етук инсон бўлиб камолга етишишда катта аҳамиятга эга. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилиб, бугун ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлагига айланиб бораётган 5 та муҳим ташаббус алоҳида ўрин тутади.
Пойтахтимизда олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида “5 та ташаббус 5 та имконият карвони” шиори остида тадбир ташкил этилди. Ушбу хайрли тадбир доирасида 4-сонли сколиоз билан касалланган болаларга ихтисослашган мактаб интернатига ҳам турли хил совғалар топширилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам айнан 5 та ташаббус бўйича таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитларни янги босқичга кўтариш, янада кенг имкониятлар яратиш учун зарур моддий кўмак ва шароитларни яратиб беришдан иборат эди.

