48 нафар ходимга иш ҳақи ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими иш юритувига суд буйруқларига асосан қарздор «Сирдарё Агросервис МТП» МЧЖдан ундирувчилар, яъни МЧЖ ишчилари фойдасига ойлик иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига асосан сўровномалар юборилган ва «Сирдарё Агросервис МТП» МЧЖнинг асосий ҳисоб рақамларига (иш ҳақидан ташқари) банд солинган ҳамда инкассо топшириқномаси хизмат кўрсатувчи банкка ижро қилишлик учун юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида «Сирдарё Агросервис МТП» МЧЖдан 48 нафар ишчи ходимга 209 700 000 сўм ойлик иш ҳақи ундириб берилди.
Ф.Эшматов,
Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими бошлиғи