Нефть нархи коронавирус туфайли яна тўрт фоизга арзонлашди
Коронавирус тарқалиши таъсири остида нефтга бўлган глобал талабнинг тушиб кетиши оқибатида асосий маркалар 4 фоизга арзонлашган.
Душанба куни эрталаб нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи яна тушиб кетди.
Коронавирус тарқалиши таъсири остида нефтга бўлган глобал талабнинг тушиб кетиши оқибатида асосий маркалар 4 фоизга арзонлашган.
Душанба куни эрталаб соат 7.58 ҳолатида Шимолий Америка нефти ҳисобланган Брент маркасининг июнь ойи учун фьючерс нархлари 4,15 фоизга арзонлашиб, бир баррели 26,78 долларга баҳоланди, WTI маркасидаги нефтнинг май ойи учун фьючерс нархи 4,6 фоизга арзонлашиб, ҳар бир баррели 20,51 доллар қилиб белгиланди.
Жаҳон қора олтин бозори ҳамон коронавирус пандемияси таъсири остида қолмоқда. Чунки дунёда ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайиши, транспорт қатновларининг қисқариши энергетикага, жумладан нефтга бўлган глобал талабни ҳам тушириб юборди.