300 нафар педагогга касбий қайта тайёрлаш дипломлари топширилди (+видео)
Юртимизда педагог кадрларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда ҳуқуқий таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган тизимли ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс бераётган олий ноюридик маълумотга эга педагоглар учун касбий қайта тайёрлаш курслари ташкил этилмоқда.
Бугун эса ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаган қарийб 300 нафар педагогга касбий қайта тайёрлаш дипломлари тантанали равишда топширилди.
Мазкур курсларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар педагоглар учун мутлақо бепул амалга оширилади. Тўрт ой давом этадиган ўқув жараёни Институтнинг махсус электрон таълим платформаси орқали масофавий шаклда ташкил этилиб, тингловчиларга иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имконини беради.
Мазкур курслар нафақат педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, балки ёш авлодга ҳуқуқий билимларни сифатли етказиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва таълим тизимини малакали кадрлар билан мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
<iframe width="560" height="320" src="https://www.youtube.com/embed/xIrzjhboLOQ" title="300 nafar pedagogga kasbiy qayta tayyorlash diplomlari topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Салимжон Обиджонов, ЎзА