26 та федерациядаги бош котиб ва бошқарув кадрларининг фаолияти ўрганилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Федерацияларда ҳамкор ва маблағ топиш, тадбиркорларни жалб қилиш бўйича ташаббус йўқлиги қайд этилди.
Мамлакатимизда салоҳияти катта тадбиркорлар йилдан-йилга ортиб бормоқда, улар орасида спортга қизиқадиган, ҳомийлик қилишга тайёр турганлари анча.
Лекин бирорта федерация тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича таклиф киритмагани кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга 26 та федерациядаги бош котиб ва бошқарув кадрларининг фаолиятини ўрганиб, лавозимига лойиқ бўлмаганларини алмаштириш топширилди.
ЎзА