2026 йилнинг 8 ойида банк карталари сони 9 млнтага ошди (+видео)
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 77,3 млнтага етди. Йил бошида бу кўрсаткич 68,3 млнта эди – саккиз ойда қарийб 9 млнтага ўсган.
Шу даврда тўлов инфратузилмасида ҳам ўсиш кузатилди. Тўлов терминаллари сони 430,8 мингтадан 456,4 мингтага, банкомат ва инфокиосклар сони эса 40,1 мингтадан 43,7 мингтага етган.
Январь–август ойларида тўлов терминаллари орқали амалга оширилган операциялар ҳажми 448,5 трлн сўмни ташкил қилди.
Муомаладаги банк карталари бўйича топ-5 банк:
• Халқ банки – 12,2 млнта;
• Uzum Bank – 7,4 млнта;
• Агробанк – 6,8 млнта;
• Ипотека-банк – 5,7 млнта;
• Hamkorbank – 5,4 млнта.
Банкомат ва инфокиосклар бўйича топ-5 банк:
• Халқ банки – 3 136 та;
• Агробанк – 1 823 та;
• Капиталбанк – 1 669 та;
• Infinbank – 1 436 та;
• Ипак Йўли банки – 1 078 та.
Йил бошидан банк карталари сони энг кўп ошган банклар:
• Uzum Bank – 2,3 млнта;
• Anor Bank – 1,7 млнта;
• Hamkorbank – 1,6 млнта;
• Халқ банки – 1,4 млнта;
• Алоқабанк – 390 мингтага етган.
М.Турдалиева, И.Исматов. ЎзА