2026 йилнинг 7 ойида 82 мингдан ортиқ йўловчига баённома тузилган! (+видео)
Энг ачинарлиси — уларнинг 93 фоизи 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этган. Айниқса, ҳуқуқбузарларнинг аксарияти — талабалар! Аммо энди жамоат транспортидаги қоидалар янада қатъийлашади. 1 сентябрдан бошлаб автобусга чиқдингизми — йўл ҳақини дарҳол тўлашингиз шарт! Акс ҳолда, сиз чиптасиз йўловчи ҳисобланишингиз ва жаримага тортилишингиз мумкин. Ҳатто чиптасиз юрганлик учун жаримани 220 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда.
- Хўш, автобусга чиқиб, йўл ҳақини тўлашни унутган одам ҳам жаримага тушадими?
- Қайси ҳолатда йўловчи “чиптасиз” ҳисобланади?
- Ва, энг муҳими — 1 сентябрдан автобусларда қандай янги қоидалар кучга киради?
Бу юзасидан Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси директори Муҳаммаджон Қаҳҳоров кенг тўхталди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UvPoyqIEiXE" title="82 mingdan ortiq yo‘lovchiga jarima bayonnomasi tuzilgan!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА