2025 йилда қарийб 8 минг муҳожир “ғойиб бўлди”
2025 йилда дунё бўйлаб миграция йўналишларида қарийб 8 минг киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Халқаро миграция ташкилоти маълумотига кўра, 2014 йилдан бери бу кўрсаткич умумий ҳисобда 80 мингдан ошиб кетган. Мутахассислар бу рақамлар ҳақиқий ҳолатдан анчайин паст экани, муаммо янада кенг кўламли бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Ташкилот экспертлари фикрича, хавфсиз ва қонуний йўллар чеклангани одамларни хавфли сафарларга мажбур қилмоқда. Шу боис минглаб муҳожирлар денгиз ва чўллар орқали ўтишга уриниб, ҳаётини хавф остига қўймоқда.
Таъкидланишича, ўтган йили 3 мингдан ортиқ мигрант Европага олиб борувчи денгиз йўллари орқали ҳаракатланиб, уларнинг кўпчилиги айнан шу йўлларда ҳалок бўлган. Шунингдек, Африкадан Канар оролларига йўналган йўл ҳам хавфли маршрутлар қаторида қолмоқда.
Мутахассислар миграция йўналишлари доимий равишда ўзгариб бораётганини айтмоқда. Қуролли можаролар, иқлим ўзгариши ва сиёсий қарорлар одамларни янги ва янада хавфли йўлларни танлашга мажбур қилмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА