2022 йил фотосуратларда
Украина атрофидаги зиддият ва кўплаб сонли инсонлар ўлимига сабаб бўлган табиий офатлар туфайли тугаб бораётган 2022 йилни фожеали деб аташ мумкин. Бироқ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Конвенциянинг қабул қилиниши, Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши сабабли бутун Яқин Шарқдаги хурсандчиликни ҳисобга олганда, жорий йил муваффақиятли йил бўлди, дейишимиз мумкин.
15 ноябрда Ер сайёраси аҳолиси сони 8 миллиардга етди.
24 февраль пайшанба куни эрта тонгда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Украинада ҳарбий операциялар бошланиши тўғрисидаги видеомурожаат билан чиқди.
Европада ўрмонлар ёниши ва дарёлар қуриши даражасида ниҳоятда иссиқ об-ҳаво кузатилди. Апрель ойида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи иқлим ўзгариши оқибатлари жуда аянчли бўлади, деб огоҳлантирди.
Буюк Британия Қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. У мамлакатни 70 йил бошқарган эди.
Бутун дунёда инфляция даражаси ўсди. COVID пандемияси ва Украина атрофидаги низолар бозорларда маҳсулотлар етишмаслигига, глобал таъминот занжирининг бузилишига олиб келди.
Буюк Британияда илк маротаба келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган бош вазир тайинланди. Бундан ташқари, 42 ёшли Риши Сунак Буюк Британиянинг 1912 йилдан бери энг ёш Бош вазири бўлди.
28 октябрь куни Илон Маск 44 миллиард долларга Twitter ни ўз назоратига олди.
Мисрда БМТ нинг Иқлим бўйича саммит ўтказилди. Унда заиф мамлакатларга зарарни қоплаш учун жамғарма ташкил қилиш тўғрисида келишув имзоланди. Бу масала музокараларда энг долзарб мавзу бўлди.
69 ёшли Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси раҳбарлигига қайта сайланди.
Эронда ҳижобга қарши қўзғолон кўтарилди. Ҳижобни нотўғри ўрагани учун полиция томонидан қўлга олинган 22 ёшли қизнинг ўлими халқ норозилигига сабаб бўлди.
Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА