20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни
БМТ томонидан 1954 йилда қабул қилинган резолюцияда 20 ноябрни Бутунжаҳон болалар куни сифатида нишонлаш тавсия этилган.
20 ноябрь санасининг йил тақвимига муҳим сана сифатида киритилишига 1959 йилда "Бола ҳуқуқлари ҳақидаги декларация", 1989 йилда "Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция" нинг қабул қилинганлиги асос қилиб олинган.
Ушбу муҳим сана дунёдаги болалар фаровонлигини оширишга, дунё миқёсида болалар манфаатлари йўлида БМТ томонидан олиб борилаётган ишларни кучайтиришга қаратилган.
Жорий йилда ушбу сана муносабати билан Ўзбекистондаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади.
Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.