20 апрель санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар
1904 йил 20 апрелда Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов таваллуд топган (вафоти 1963 йил).
1909 йил 20 апрелда шоира, фольклоршунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Музайяна Алавия таваллуд топган (вафоти 1988 йил).
1982 йил 20 апрелда Бухоро ва қисман Самарқанд вилоятлари ҳудудлари асосида Навоий вилояти ташкил этилди. У 1988 йилда маъмурий бирлик сифатида тугатилиб, 1992 йил бошида қайта тикланди.
1992 йил 20 апрелда Америка Халқаро тадқиқотлар ва илмий алмашувлар кенгашининг Тошкентдаги ваколатхонаси АЙРЕКС (IREX – International Research&Exchanges Board) очилди.
1999 йил 20 апрелда Жиззах вилоятида Янгиобод тумани ташкил этилди.
2017 йил 20 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
ЎзА