2 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик модда фош этилди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Тўрткўл туманида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро бошқа бир шахсга гиёҳвандлик моддаларини топшираётган вақтида ушланди. Кейинги текширувлар давомида автомобиль, яшаш хонадони ва бошқа шахс ёнидан жами 2 килограмм 180 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга зид ҳаракатлар жавобсиз қолмайди.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш изчил давом эттирилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири