Аҳоли бандлиги доимий эътиборда
Самарқанд шаҳридаги “Зарафшон текстиль” масъулияти чекланган жамиятида 150 киши доимий иш билан таъминланган.
Самарқанд шаҳридаги “Зарафшон текстиль” масъулияти чекланган жамиятида 150 киши доимий иш билан таъминланган.Замонавий технологиялар ёрдамида трикотаж матодан болалар кийими ишлаб чиқараётган корхона маҳсулотлари юқори сифати ва кўркамлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Айни пайтда матони бўяш цехини ишга тушириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, у фаолият бошлаши билан яна 100 дан зиёд янги иш ўрни яратилади. Корхона бандлик бўйича ҳудуддаги касб-ҳунар коллежлари билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.