“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади
Таҳлилларга кўра, замонавий бошқарув ва сунъий интеллект ёндашувларини жорий қилган тадбиркорларнинг 54 фоизида маҳсулотга талаб кескин ортган. 25 фоизида таннарх камайиб, 40 фоизида даромад ўсиши ҳисобига ишчиларнинг ойлиги 10 фоиздан кўпроқ кўтарилган.
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида биринчи суперкомпьютер кластери ишга туширилди. Келаси йил унинг қуввати 3 карра оширилади.
“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади. Корхоналарга сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Янги маҳсулот учун сунъий интеллект моделини яратишда суперкомпьютердан бепул фойдаланиш имкони берилади. Илмий-тадқиқот харажатлари ҳам бюджетдан қопланади.
Тадбиркорлар фойдаланиши учун тайёр сунъий интеллект дастурлари очиқ платформага жойлаштирилади. Дастурнинг биринчи босқичига камида 100 миллион доллар ажратилади.
Тўқимачиликдаги тажриба электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноатига ҳам татбиқ этилади. Ушбу корхоналарда автоматлашган бошқарув тизимларини жорий этиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
ЎзА