“Қуёш сиёҳдони”ни ўқинг
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти таниқли шоир ва журналист Одил Ҳотамовнинг “Қуёш сиёҳдони” шеърий китобини чоп этди.
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти таниқли шоир ва журналист Одил Ҳотамовнинг “Қуёш сиёҳдони” шеърий китобини чоп этди.
Китобга шоирнинг сўнги йилларда ёзилган шеърлари киритилган бўлиб, Вафо Файзуллоҳ муҳаррирлигида нашрга тайёрланган.
Тўплам тақризида Одил Ҳотамов ҳақида шоир Азиз Саид шундай ёзади: “Атоқли мунаққидимизнинг баҳосига кўра Навоий вилояти шоирларининг пешқадами, таниқли шоир Одил Ҳотамов қарийб эллик йилдан буён шеърият йўлида, ортидан келаётган қаламкашларнинг ҳам парвозига камарбаста, инчунун, изланишдан баҳра олиб келаётган уйғоқ бир ижодкордир. Унинг янги шеърларидан дасталанган ушбу тўплами ҳам шеър ихлосмандларини қувонтиради, деган умиддамиз”.
Қалбим аро ўтли туғёнлар
Ўтга солар жону жисмимни.
Менсиз ҳолдан тойган имконлар
Нажот билиб чорлар исмимни.
Юлдузларин ёқади оқшом,
Ҳилол – орзу қалами билан.
Армонларга умрлар ош-нон,
Ошиқ ёнар алами билан.
Узун кеча. Соялар дилдош,
Қўшиқларим айтавераман.
Ипак қурти – энг содиқ сирдош,
Ўзлигимга қайтавераман.