«Қўқон тарихидан лавҳалар»ни ўқинг
«Академнашр» томонидан тарихчи олим Баҳром Ирзаевнинг «Қўқон тарихидан лавҳалар» номли китоби чоп этилди.
«Академнашр» томонидан тарихчи олим Баҳром Ирзаевнинг «Қўқон тарихидан лавҳалар» номли китоби чоп этилди.
Китоб яқин тарих ҳақида сўзлайди. Ундан Туркистоннинг нега инқирозга юз тутгани, не сабаб шунча йил бировнинг қўлига қараб, муте, тилини ҳакка чўқиган соқовдек яшагани, тараққий этган эллардан не сабаб узоқлашгани ҳақидаги оғриқли саволларга жавоб топиш мумкин.
Тарихчи олимнинг «Қўқон тарихидан лавҳалар»ида қўқонлик маърифатпарварларнинг ҳаёти, долғали замондаги қисмати, жасорати, умр йўли ҳикоя қилинади. Ўша давр муҳити китобхон хаёлида рўй-рост акс этади.
Китобдаги "Туркистон аҳли нима учун инқирозға юз тутдилар?», «Имло масаласи тўғрисида ким нима фикрда?», «Умид сиздан! Мухторият эълон қилинди!» мақолаларида кўплаб тарихий ҳақиқатлар очиб берилган.