Зиёфат қотиллик билан тугади
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани Қонликўл маҳалласида 32 ёшли А.О.нинг яшаш уйи олдида турган қамиш пресслар устида ташкил этилган зиёфат қотиллик билан тугади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
2021 йилнинг 26 апрель кунидан 27 апрель кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда 32 ёшли А.О. танишлари 32 ёшли К.Б., У.К. ва 26 ёшли Б.Қ. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтириб, маст ҳолатда К.Б. билан жанжаллашиб қолади. Уни юз қисмига ва танасининг турли жойларига урганлиги оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши доирасида жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА