“ZIYO CUP” киберспорт турнири ташкил этилди (+видео)
Турнирнинг саралаш босқичида республика бўйлаб 105 та давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларидан 900 дан зиёд талаба иштирок этди. Умуман олганда, 140 га яқин олий таълим муассасаси ушбу мусобақага қизиқиш билдирган бўлиб, бу киберспортга бўлган юқори қизиқишни яна бир бор тасдиқлади.
Якуний босқичда жамоалар ўртасида кескин ва муросасиз баҳслар кечди. Турнир якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар қуйидаги миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланди:
· 1-ўрин — 20 000 000 сўм,
· 2-ўрин — 15 000 000 сўм,
· 3-ўрин — 10 000 000 сўм,
· 4-ўрин — 5 000 000 сўм.
Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилиб, уларга диплом, соврин ва эсдалик совғалари топширилди. Финал босқичида иштирокчилар учун махсус кўнгилочар дастурлар уюштирилиб, ҳамкор ташкилотлар томонидан қўшимча совғалар тақдим этилди.
“ZIYO CUP” турнири ёшларнинг киберспортга бўлган қизиқишини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни профессионал даражада ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим платформа сифатида ўз аҳамиятини яна бир бор намоён этди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TgvzOAVMbq4" title="“ZIYO CUP” kibersport turniri tashkil etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА