Зилзила оқибатлари бартараф этилмоқда
Адиямандан фоторепортаж
Оммавий ахборот воситалари вакиллари зилзила кучи сезилган навбатдаги манзил - Туркиянинг Адияман вилоятига ташриф буюрди.
Журналистлар дастурга мувофиқ, дастлаб Адияман вилояти ҳокимлигида матбуот анжуманида иштирок этди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/z8xbDhS4Fow" title="Адияманда 2 минг 798 хонадон ўз эгаларига топширилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Маълум қилинишича, Адияман барча зилзила зонасидаги шаҳарлар орасида суғурталанганлар сони бўйича йўқотишларни энг тез бартараф этаётган ва табиий офатдан олдинги даражадан ҳам яхшироқ натижага эришаётган ҳудуд.

Вилоятда жами 45 минг 305 нафар турар жойга ҳақли аҳоли борлиги айтилмоқда. Куни кеча 2 минг 798 хонадон ўз эгаларига топширилган.
Куннинг иккинчи қисмида Адияман марказидан 37 километр узоқликда жойлашган Оқпинар қишлоғида барпо этилган янги уй-жойлар билан танишдик.

Шаҳар марказида эса кўп қаватли хонадонлар қуриб битказилган, табиий офатдан бир йил ўтгач, аҳолига қуръа ташлаш йўли билан тақдим этилган турар-жойларга кўчиб ўтиш бошланган.

Қайд этилишича, йил якунига қадар 32 минг уй босқичма-босқич топширилади. ОАВ вакиллари, шунингдек вақтинчалик яшаш учун ташкил этилган контейнерлар шаҳарчасида бўлди. Ҳудудда спорт билан шуғулланадиган объектлар, мактаблар ва ахборот технологиялари маркази бор.
[gallery-15916]
Қувонарлиси, фуқаролар уйларидан айрилган бўлсада, ҳаётдан узилиб қўйгани йўқ. Жумаладан, баҳорда техно-фестивали ўтказилиши режалаштирилган.
Кейинги манзил Малатия, бизни кузатиб боринг.
Б.Худойбердиев, Н.Мардонов (фото), ЎзА
Адияман, Туркия