Зилалидинг Юшанжианг: Ўзбек ва Хитой тиллари бўйича таржимон бўлмоқчиман (+видео)
21 - октябрь, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган санаси арафасида юртимизда таҳсил олаётган хорижий талабалар билан суҳбатлашдик. Бугунги лавҳамиз қаҳрамони Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида таҳсил олаётган хорижлик талабалардан бири — Хитойлик талаба Зилалидинг Юшанжианг.
Хорижлик талабаларнинг Ўзбекистонда таълим олишлари учун сўнгги йилларда кенг кўламли имкониятлар ва қулайликлар яратилди. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки жаҳон ёшлари айниқса Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва қўшни давлатлар учун оммабоп таълим марказига айланиб бормоқда.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов,
У.Тўхтаев. ЎзА