Жиззахда энг қиммат иссиқхона қурилмоқда
Жиззах вилояти Зафаробод туманида умумий лойиҳа қиймати 5 миллион долларлик гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди
Жиззах вилояти Зафаробод туманида умумий лойиҳа қиймати 5 миллион долларлик гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди.
Жанубий Корея Республикаси “KUN YOUNG” компаниясининг 1.5 миллион долларлик инвестицияси иштирокида барпо этилаётган иссиқхона қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга мўлжалланган.
Иситиш тизими электро энергия, кўмир, солярка ёки газга мослаб лойиҳаллаштирилгани иссиқлик энергиясини билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.
Лойиҳа ташаббускори ва раҳбари Фарида Раҳмонова тажрибали тадбиркор. У ўтган йили “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
– Иссиқхонани жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирганмиз, дейди Ф. Раҳмонова. – Ҳозирда 5 гектар иссиқхона, 250 тонналик холодильник, томат заводи қурилиши бошлаб юборилди. Иссиқхонада йилига 1000 тонна помидор ҳосили етиштирилиб, Ростов, Қозон ва Нурсултон шаҳарларига экспорт қилинади.
Лойиҳа ишга тушиши билан 100 нафар хотин-қизлар учун янги иш ўрни яратилади. Бу чекка қишлоқдаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш, камбағаллик даражасини пасайтиришга муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.