Жасур Яхшибоев Беларусда ҳамон тенгсиз
Беларусь чемпионатининг 23 тури якунига кўра, мусобақанинг энг фойдали футболчилари рейтингида ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоев ҳамон пешқадамлик қилмоқда.
Беларусь чемпионатининг 23 тури якунига кўра, мусобақанинг энг фойдали футболчилари рейтингида ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоев ҳамон пешқадамлик қилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, ҳамюртимиз бу рейтингда биринчи турдан буён юқори поғонани банд этиб келмоқда. У барқарор ўйин кўрсатаётгани боис ҳар турда муҳим балларни жамғариб, таъқибчилар билан ўртадаги фарқни оширяпти.
23-тур учрашувида ҳамюртимиз “Витебск” дарвозасини ишғол қилиб, “Шахтёр”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Жасур Яхшибоев 13 та гол билан тўпурарлар баҳсида ҳам биринчи ўринни эгаллаб турибди.
