Жалақудуқда меҳнат ярмаркаси
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида ўттизга яқин корхона, ташкилот ва муассаса ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида ўттизга яқин корхона, ташкилот ва муассаса ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, айниқса, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, Жалақудуқда ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Маълумотларга кўра, туманда жорий йилнинг ўтган даврида уч минг тўрт юздан ортиқ янги иш ўрни яратилган. Бунда жойларда ташкил этилган ўнга яқин меҳнат ярмаркалари муҳим аҳамият касб этди.
– Бугунги ярмаркада ҳам кўпроқ кичик корхоналарга ишга кириш учун йўлланма берилди, – дейди туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари Садбархон Маметова. – Уларнинг асосий қисми коллеж битирувчилари ва хотин-қизлардир.