Зеленский Қрим кўпригига ҳужум тафсилотларини очиқлади, АҚШ Эрон билан можаро муддатини белгилади
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Парагвайнинг собиқ президенти ҳарбий қамоқхонага кўчирилгани, Владимир Зеленский Қрим кўпригига қарши операция тафсилотларини очиқлагани ҳамда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан можаро икки йилдан кам вақт ичида якунланиши кераклигини айтгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Исроилда Биньямин Нетаньяху давлат тўнтаришига уринишда айбланаётгани, Мўғулистон президенти коррупция айбловлари ортидан истеъфога чиқиши ва Нидерландияда қамоқхоналардаги жой танқислиги сабаб айрим маҳбуслар муддатидан олдин озод этилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар билан ҳам таништирамиз.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА