Ўзбек халқ мақолларида ватанпарварлик мадҳи
Ватан қадрини билмаган, ўз қадрини билмас.
Ватан қадрини билмаган, ўз қадрини билмас.
***
Ватанга келган – имонга келар.
***
Ватани борнинг бахти бор.
***
Душманга нафрати бўлмаганнинг
Ватанга муҳаббати бўлмас.
***
Ёридан айрилган етти йил йиғлар,
Юртидан айрилган ўлгунча йиғлар.
***
Кўлнинг отини балиғи чиқарар.
***
Туққан ерда туғинг тик.
***
Туғилган ердан кўнгил узилмас,
Юрт қўриганнинг юрти бузилмас.
***
Эл бошига иш тушса,
Эл яратган эр келар.
***
Эл куйинганда куйинган – ботир,
Эл суйинганда суюнган – ботир.
***
Эр йигит ўзи учун туғилар,
Эли учун ўлар.
***
Юртни дедим, юзга кирдим.