Ўзбек гиламлари ҳақида фильм
Киноижодкорларимиз томонидан ўзбек миллий гиламлари тарихига бағишланган “Гиламлар – тарих поёндози” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.
Киноижодкорларимиз томонидан ўзбек миллий гиламлари тарихига бағишланган “Гиламлар – тарих поёндози” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.
Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Фильм мамлакатимизнинг гиламдўзлик ривожланган минтақаларида тасвирга олинади. Ўзбекистон музейлари фондида сақланаётган гиламлар суратга олиниб, гилам тўқиш, ипак ва жун ипларнинг бўялиши, табиий бўёқларнинг тайёрланиш жараёнлари архив фото, видео материалларидан фойдаланган ҳолда ишланади.