Замонавий, кўркам ва қулай
Фарғона шаҳар Алишер Навоий кўчасида “Artel” компаниясининг маиший техника маҳсулотларини сотишга ихтисослашган савдо мажмуаси иш бошлади.
“Давр” тижорат ишлаб чиқариш фирмаси сармояси ҳисобига қурилган замонавий, кўркам ва барча қулайликларга эга мажмуада юз турдан зиёд маиший техника воситалари сотилмоқда. Тўловни нақд пул ва пластик карточка орқали амалга ошириш имконияти яратилганидан аҳоли мамнун.