Замонавий билим, имконият ва тажриба
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун мамлакатимиз тиббиёт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва сифатли таълим беришда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг алоҳида ўрни бор.
Хусусан, ҳозирда институтнинг даволаш иши факультети талабалари USMLE таълим дастури бўйича таҳсил олмоқда. Маълумки, ушбу дастур уч босқичдан иборат бўлиб, барча босқичлардан муваффақиятли ўтган талабалар АҚШда шифокор бўлиб ишлаш лицензиясини қўлга киритиш имкониятига эга.
[gallery-10680]
- Бугунги кунда институтда мазкур таълим дастури асосида 600 нафарга яқин талабаларга дарс бериб келмоқдамиз, - дейди хорижий кафедра ўқитувчиси Шоҳруҳ Суяров. - Деярли барча адабиётлар инглиз тилида бўлиб, бу талабаларимизнинг ушбу тилда билим ва кўникмаларини оширишига хизмат қилади.
- Соғлиқни сақлаш, жумладан, тиббий олий таълим тизимини илғор хорижий тажриба асосида ривожлантириш устувор вазифага айланган, - дейди институтнинг яна бир ўқитувчиси Денис Абдувалиев. - Институтимиз дунёда тан олинган The United States Medical Licensing Examination (USMLE) таълим дастури асосида ўқитишни йўлга қўйган юртимиздаги ягона олийгоҳ ҳисобланади. Талабаларнинг жаҳон стандартлари асосида билим олишлари учун симуляцион марказ, илмий-амалий лабораторияларда зарурий шароитлар яратилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА