Замонавий автотеххизмат
Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз автомобилсозлик саноати жадал ривожланиб, соҳада хизмат кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилмоқда. Буни Фарғона шаҳридаги “Автотеххизмат-Ф” акциядорлик жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз автомобилсозлик саноати жадал ривожланиб, соҳада хизмат кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилмоқда. Буни Фарғона шаҳридаги “Автотеххизмат-Ф” акциядорлик жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.Замонавий автомобиллар савдоси ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи мазкур корхона яқинда янги бинода иш бошлади ва хизмат кўрсатиш кўламини янада кенгайтирди. Бу ерда компьютерлаштирилган технологиялар асосида автомобиллар двигателини таъмирлаш, мой алмаштириш, юриш қисмларини таъмирлаш, қўшимча жиҳозлар ўрнатиш, сотувга тайёрлаш бўйича ўнга яқин сервис хизмати йўлга қўйилган. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида автомобилларни ювиш, экологик-диагностика каби қўшимча техник хизматлар ҳам амалга оширилмоқда.