“Заковат”: билимли ёшлар жам бўлди
Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти “Ёш экологлар” клуби ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Заковат” интеллектуал ўйини очиқ осмон остида ташкил этилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қорақалпоқ давлат университети Юридик факультети Сиёсатшунослик ва маънавият асослари кафедраси ҳузуридаги “Ёш маънавиятчилар” клуби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлари бўйича билимларини ошириш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини таъминлашдан иборатдир.

Тадбирда 20 дан ортиқ жамоа иштирок этиб, жами 168 нафар талаба-ёш қамраб олинди. Интеллектуал беллашув якунида энг фаол ва билимдон жамоалар аниқланиб, улар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА