Юрисконсультларнинг малакаси оширилди
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари юрисконсультлари учун машғулот ўтказилди.
Фуқаролик ишлар бўйича судя О. Шамсиев томонидан олиб борилган машғулот “Фуқаролик процессуал нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги мавзуга бағишланди.
Машғулот давомида юрисконсультларнинг фуқаролик процессуал қонунчилигига оид билимлари мустаҳкамланди ҳамда ҳуқуқий фаолиятда ушбу нормаларни тўғри қўллаш кўникмалари ривожлантирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлари вазирлиги ҳарбий қисмлари юрисконсультлари учун навбатдаги ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Машғулотлар доирасида Институт директорининг биринчи ўринбосари Р. Хурсанов тингловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда юрисконсультлар фаолиятида учраётган долзарб масалалар, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммолар ҳамда уларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқув машғулотига Тошкент шаҳар ҳарбий прокурори ёрдамчиси О. Менглиев таклиф этилди. Мутахассис томонидан ҳарбий қонунчиликни қўллаш амалиёти юзасидан тушунтиришлар берилиб, тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Қайд этилганидек, мулоқот тингловчиларнинг назарий билимларини амалий тажриба билан мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро фикр алмашиш учун самарали майдон бўлди.
Г.Бобоева,ЎзА