Юридик таълимда халқаро ҳамкорлик
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва Япония Адлия вазирлигининг Тадқиқот ва ўқитиш институти ҳамда Янги турдаги жиноятларга қарши курашиш бўйича Япония прокуратураси бўлинмаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ҳуқуқ соҳаси вакилларининг касбий тажрибасини ошириш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини илғор халқаро тажрибалар асосида бойитиш масалалари муҳокама қилинди.


Учрашув давомида замонавий ёндашувлар, янги турдаги жиноятларга қарши курашиш механизмлари ҳамда ҳуқуқий таълим соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.


Шунингдек, учрашув якунида меҳмонлар институтда яратилган замонавий ва қулай шароитлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.
Г.Бобоева,
ЎзА