Юк ташувчиларга имтиёзлар берилади
Тошкент шаҳри аҳолисининг кундалик эҳтиёжларини қондириш учун ўн минглаб турдаги маҳсулотлар ва биринчи галдаги ноозиқ-овқат товарлари керак бўлади.
Бундай маҳсуотларнинг аксарияти пойтахтга бошқа вилоятлар ёки чет элдан келтирилади. Коронавирус пандемияси туфайли айрим корхоналар кўпроқ жабр кўришди. Фаолияти логистика ва юк ташиш билан боғлиқ корхоналар шулар жумласидандир. Уларнинг ушбу мураккаб босқичдан ўтишларига кўмаклашиш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 19 августда “Автомобиль транспотида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат автомобилда халқаро ташувлар соҳасини ривожлантиришнинг ижобий тенденциясини сақлаб қолиш мақсади юк ташувчи тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш, маҳаллий юк ташувчилар учун қулай рақобат муҳитини яратишга кўмаклашади. Бунга «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари); тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39) каби транспорт воситалари киради.
Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспорт воситалари, автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.
Истеъмолчиларнинг аксарияти дўкондаги маҳсулотлар пештахтага тушишидан аввал қанча узоқ масофани босиб келганини билишмайди ҳам. Уларни етказиб беришда турли мамлакатлардан минглаб инсонлар иштирок этишади.
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА