Юқори сифатли спорт жиҳозлари
Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва маҳаллий хомашёдан рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш ҳажмини ошириш борасидаги изчил ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда. Буни Наманган шаҳридаги “МАШХИМ” масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва маҳаллий хомашёдан рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш ҳажмини ошириш борасидаги изчил ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда. Буни Наманган шаҳридаги “МАШХИМ” масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин.Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада импорт ўрнини босувчи 110 турдаги спорт жиҳозлари ва анжомлари ишлаб чиқарилмоқда. Эллик нафар ишчи меҳнат қилаётган корхона маҳсулотлари мамлакатимиз таълим муассасалари, спорт масканларига буюртма асосида етказиб берилмоқда.
Келгусида бу ерда тиббиёт жиҳозлари ва қишлоқ хўжалиги техникалари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.