Ёшларнинг инновацион ғоялари амалий лойиҳаларга айланмоқда
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 27-умумтаълим мактабида ташкил этилган Мехатроника ва робототехника муҳандислик лабораторияси ўқувчиларнинг муҳандислик ва инновацион технологияларга қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.
Замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ёзги таътил даврида ҳам ўқувчиларнинг фаол иштирок этаётган таълим масканларидан бирига айланган. Бу ерда улар робототехника, электроника, дастурлаш, 3D моделлаштириш ва автоматлаштириш йўналишларида назарий билимларини амалий машғулотлар орқали мустаҳкамламоқда.
Машғулотлар давомида ўқувчилар роботларни лойиҳалаш, йиғиш ва дастурлаш, шунингдек, турли муҳандислик вазифалари учун технологик ечимлар ишлаб чиқиш кўникмаларини эгалламоқда. Бу уларнинг техник тафаккури, ижодий ёндашуви ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
[gallery-30756]
Мактабда ёшларнинг иқтидори ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Лаборатория ўқувчиларни келажак касбларига тайёрлаш, шунингдек, робототехника ва техник ижодкорлик йўналишидаги танлов ҳамда олимпиадаларда иштирок этиши учун зарур шароит яратмоқда.
Мутахассислар фикрича, бундай муҳандислик лабораториялари ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш, ахборот технологиялари ва саноат тармоқлари учун малакали кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/xvR1g9wYsu0?si=z8CZu7osnk5nCRvk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат,видео),ЎзА