Ёшларни иш билан таъминлаш – устувор вазифа
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарофова Фанлар академиясида “Ёшлар бандлиги дастури” доирасидаги амалий ишлар юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, илм-фан соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Фанлар академияси тизимида 35 та илмий ташкилот, жумладан, 4 та марказ, 3 та музей ва бошқа ёрдамчи-хўжалик ташкилотлар фаолият олиб бормоқда.
Ёш олимларни академия тизимида илмий фаолият билан шуғулланишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, доктарантурага 53 та, таянч доктарантурага 282 та, мақсадли доктарантурага 4 та, мақсадли таянч доктарантурага 22 та, стажёр тадқиқотчиликка 100 та ўрин ажратилган.
Н.Раҳмонова, ЎзА