Ёшлар сайловга оид билимларини бойитди
Андижонда "Сайлов ва ёшлар" шиори остида ёшларнинг сиёсий партиялар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ташаббуси билан ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, шунингдек, сайлов қонунчилиги оид билимларини бойитиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда сиёсий партиялар, партиялар ёшлар қаноти вакиллари, депутатлар, фаол ёшлар ҳамда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда илк бор қатнашадиган ёшлар иштирок этди.
[gallery-19044]
Учрашувда партия вакиллари ёшларга партияларнинг мақсад ва вазифалари, сайловларнинг аҳамияти, айниқса, янги аралаш ва можаритар сайлов тизимлари ҳақида кенг тушунчалар берди.
–Учрашув давомида сайлов қонунчилигига оид кўп нарсаларни билиб олдик, – дейди тадбир иштирокчиларидан бири Муҳаммадрасул Маматқулов. – Ўрганганларимиз жамиятимиз тараққиётида муҳим роль ўйнайдиган, жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда, ўзимиз муносиб деб топган номзодларга овоз бериш жараёнида, албатта, асқатади.
Ёшларнинг сайловлар ва сайлов қонунчилигига оид билимларини бойитишга хизмат қилган учрашувда ёшлар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган барча саволларга партия вакилларидан батафсил жавоблар олди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари