Ёшлар қўллаб-қувватланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Нурота туманида ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда 2020 йилда Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ташкил этилган. Айни пайтда туман аҳолисининг 24,3 фоизини, яъни 22 минг 166 нафарини ёшлар ташкил этади.
Бугунги кунда тумандаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилган. Улар томонидан ёшларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш, ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, инновацион, амалий ҳамда истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
[gallery-30726]
Жумладан, ёшларнинг истиқболли лойиҳалари учун грант маблағлари ажратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, иқтидорли, жамоат ишларида фаол ва ташаббускор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратиш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ёшларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, уларни билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишга рағбатлантириш мамлакат тараққиётининг муҳим омилларидан биридир.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА