Ёшлар муаммолари ўрганилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қатор ташкилотлар билан биргаликда Чилонзор тумани ёшларининг муаммо ва таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда 150 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, ўзларининг муаммо ва таклифларига ечим топишди. Жумладан, вақтинча ишсиз 2 нафар ёшнинг бандлиги жойида таъминланди.
Касбга ва хорижий тилга қизиқувчи 4 нафар ёшга “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланди.


Шунингдек, учрашувда олий таълим талабаларидан 2 нафари контракт тўлови учун кўмак сўраб мурожаат қилди. 1 нафар ёшни 1 ойлик сафарбарлик чақирув резерви харажатлари “Ёшлар дафтари” маблағлари хисобидан қоплаб берилиши белгиланди.
Очиқ мулоқотда иштирок этган барча ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.
Гулноза Бобоева, ЎзА