Ёшлар “Жасорат мактаби”да ҳарбий кўникмаларни эгаллади
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғинининг Наманган вилоятида ташкил этилган жорий йилги мавсуми тантанали равишда якунланди.
Лойиҳа ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда интизом, масъулият ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
10 кун давом этган йиғинда иштирокчилар ҳарбий тайёргарлик, жисмоний чиниқиш, саф машқлари ҳамда бирламчи ҳарбий билим ва кўникмаларни эгаллади. Шунингдек, ёшларда жамоада ишлаш, етакчилик ва турли вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ёпилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Бозоров, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси масъуллари ҳамда иштирокчиларнинг ота-оналари қатнашди.
[gallery-29607]
Тадбир якунида йиғин иштирокчиларига сертификат ва китоблар тўплами топширилди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, “Жасорат мактаби” ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА