Ёшлар етакчиларининг иш фаолияти ўрганилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 10 апрелдаги "Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги олий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган Ёшлар етакчиларининг иш фаолияти танқидий-таҳлилий ўрганилмоқда.
Хусусан, барча ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан олий таълим ташкилотларидаги ёшлар етакчиларининг фаолияти, ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, амалга оширилаётган лойиҳа ва тадбирлар, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий, маънавий-маърифий ва интеллектуал йўналишдаги ишлар, ёшлар муаммолари билан ишлаш тизими, белгиланган вазифалар ва кўрсаткичлар ижроси каби йўналишлар бўйича комплекс таҳлил қилинмоқда.

Жумладан, Сергели туманидаги Зиёлилар, Шукрона, Бирдамлик, Халқабод, Дарё бўйи, Фароғатли, Султонобод маҳаллалари ёшлар етакчиларининг фаолияти чуқур ва атрофлича таҳлил қилинди. Таҳлил якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, лойиҳалар доирасида қамровни кенгайтириш ҳамда фаолият самарадорлигини кескин ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Амалий ва услубий кўмаклар кўрсатилиб, келгусидаги ишлар бўйича манзилли тавсиялар берилди.

Шунингдек, ўрганиш жараёнларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, Ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда олий таълим ташкилотларида ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича ҳудудлар кесимида таҳлилий маълумотлар шакллантирилиб, амалга оширилган ишлар ва аниқланган натижалар таҳлил қилинади.
Гулноза Бобоева, ЎзА